Қўнғиротдаги чекка ҳудудда Олий Мажлис депутати билан учрашувда дорихона очиш таклифи билдирилди (фото)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Хониёзов Қўнғирот туманида халқ билан мулоқот қилмоқда. Депутат тумандаги тиббиёт колледжи, қишлоқ хўжалик касб-ҳунар колледжи ва санъат колледжида ёшлар билан учрашди.

Учрашувларда колледж ўқувчилари китобхона бурчаги ташкил этиш, «Энг зўр китобхон» танловини ўтказиш, спортга бўлган эътиборни янада кучайтириш таклифларини билдиридиб ўтишган.

Зафар Хониёзов «Ажинияз» ОФЙ аҳолиси билан ҳам учрашди. Ущбу ҳудудда истиқомат қилувчи Қудайназарова Алмагул қишлоқда дорихона очиш таклифини билдириб ўтди. Шунингдек, ҳаммом ва тикув цехи очиш лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Ҳудуддаги газ баллон муаммоси учрашувнинг ўзидаёқ ҳал қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қўнғирот туманида ўрганиш ишлари 2017 йил 10 апрелга қадар давом этади.

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати 

Kruz.uz сайтини Telegram'даги каналимиз орқали кузатиб боринг

Бўлимлар