Амударё туманида янги ҳоким ўринбосари тайинланди

2017 йил 1 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига асосланиб amunews.uz хабар бермоқда. 

Сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Даметкен Бекбоева иштирок этди.

Сессия котиблигига 23-Бобур сайлов округидан туман Кенгаши депутати Равшан Халмуратов сайланди.
Сессия кун тартибига "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2017 йил 18 мартдаги 196-Б-сонли "А.Я.Юлдашевни Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги фармойиши ҳақида”ги ва "Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар киритилди.

Шу муносабат билан, Алишер Юлдашевни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойиши қабул қилинган эди. Сессияда мазкур фармойиш депутатлар томонидан тасдиқланди.

Бўлимлар