Қўнғиротда Олий Мажлис депутатидан ёрдам сўраган фермерга 500 миллион сўм кредит ажратилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган депутатлар аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда иштирок этмоқда. 

Депутат Зафар Хониёзов 6 апрел куни Қўнғирот туманидаги "Тарақли" МФЙ,  "Канли" ОФЙ,  "Суйенли" ОФЙ,  "Хоразм" ОФЙ ҳудудида сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Ушбу ҳудудларда аҳоли депутатдан кредит олишда ёрдам сўрашди ва уларнинг 7 нафарига кредит олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.  Жумладан,  “Альян” фермер хўжалиги раҳбари Альянов Баватдинга “Қишлоқ қурилиш банки”дан  500 миллион сўм кредит ажратилиши учрашувнинг ўзидаёқ ҳал қилиниб берилди.

Шунингдек ҳудуд аҳолиси тоза ичимлик суви,  электр энергияси ҳамда транспорт йўналишларини йўлга қўйиш бўйича ҳам ўз таклифларини билдириб ўтишди.

З. Хониёзов шундан сўнг Қўнғирот ун заводи ва 14-сонли болалар боғчасига ҳам ташриф буюриб,  муаммоларни ўрганиб чиқди.

Очиқ мулоқотлардан сўнг "Канли" ОФЙ раиси З. Сейдуллайева ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги кунда халқимиз турмуш тарзини яхшилаш,  кам таъминланган оилаларга берилаётган енгиллатилган кредит ҳисобидан ҳозирга қадар 51 фуқаро кредит олиб,  бандлиги таминланди.  Бу 51 та оила қувончга бўланди деган гап.  Бундан халқимизнинг Президентимизга бўлган миннатдорчилиги чексиз.  2 феврал кунги фуқаролар йиғинининг структураси ва материаллик техник базасини такомиллаштириш ҳақидаги Президентимизнинг қарори,  бизнинг кучимизга куч қўшиб руҳлантирди.  Биз овул фаоллари бундан жуда миннатдормиз".

Эслатиб ўтамиз, Қўнғирот туманида ўрганиш ишлари 2017 йил 10 апрелга қадар давом этади.

Фурқат Юсупов,

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари.

Бўлимлар