Элликқалъада бўш иш ўринлари ярмаркаси 8-12 апрел кунлари бўлиб ўтади

Республика ҳудудларида таянч касб-ҳунар коллежларида битирувчиларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 3-4 кунлик ярмаркаларни ўтказиш режа–жадвалига асосан Бўстон ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида туманимиздаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва ишсиз фуқаролар, шунингдек аёл-қизлар ҳамда ишга лаёқатли ногиронларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси иш бошлади.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш масадида ярмарка бўлиб ўтмоқда



Меҳнат ярмаркасининг биринчи кунида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этиб, бу каби ўтказилаётган тадбирлар аҳоли, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши, шунингдек доимий иш билан таъминланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш масадида ярмарка бўлиб ўтмоқда


Бугун ўтказилган ярмаркада туманда фаолият юритаётган 43 та корхона ва ташкилотлар 150дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Юқорида қайд этилган режа – жадвалга асосан Бўстон ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ташкил қилинган ярмарка 8-10 апрел кунлари давом эттирилса, Сарабий агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида 8-10-12 апрел кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Ярмарканинг якуний натижалари бўйича кейинги мақолаларимизда таништириб борамиз.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш масадида ярмарка бўлиб ўтмоқда
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш масадида ярмарка бўлиб ўтмоқда
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш масадида ярмарка бўлиб ўтмоқда

Манба: Ellikqala.uz

Бўлимлар