Кеча ва бугун: «Нукус ФМ» радиоси

Сиз  100,4 тўлқини  «Нукус ФМ» радиосини  эшитмоқдасиз. Айни пайтда бизни тинлаётган азиз тингловчиларимизга кунингиз омадли келсин деган яхши тилакалримизни сизга тилаб эфир соатларимизни давом етамиз… Ҳа бў сўзлар сизга таниш ҳар куни сизнинг севимли «Нукус фм» радиоси кўнгилларнинг хонодонларнинг  ҳамроҳидир.

Студия, микрафон овоз… радио эшитаётган инсонларга студия ҳолати бошловчилар усули кизиқарли албатта. Бугун биз «Нукус фм»  оламига бирга саёхат қиламиз.

«Нукус фм»  қандай пайдо бўлган?

2009 йилда «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатида фаолият юритиб келаётган Ельманов Бахытбек Тлеумуратович ташаббуси билан Нукус шаҳрида биринчи ёшлар радиоси «Нукус-ФМ» радиоси ташкил этилди. Ҳозирги пайтда бу радио ўз фаолиятини уч тилда – ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб бормоқда ва ёшларнинг энг севимли радиосига айланиб ўлгурди.

2016 йилда Нукус фм радиоси янги бинога кўчиб ўтди ва студия сўнги замований жиҳозлар ва компьютер техникаси билан таъминланди, бунга  Натижада радио студияда ишлаётган ҳодимлар учун қулай иш шароити яратилди.

Янги студиянинг ишга тушиши билан, «Нукус-ФМ» радиосига телекоммуникация тармоқлари тортилди. Бундан сўнг, радио эшиттиришларни йўлга қўйиш, радиога малакали мутахассисларни жалб этиш ишлари олиб борилди.

«Нукус фмда»  нима янгиликлар?

2016 йилнинг 27 июнь куни «Нукус-ФМ» радиосининг янги студияси очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу кундан бошлаб радиода янги форматдаги ёшларбоп эшиттиришлар эфирга берила бошлади. Жумладан, ерталабки кўнгилочар «Старт-ФМ» лойиҳаси, кундизги «Омадли кун» эшиттиришлари, кўп вақтдан узилишга тўшган эшиттиришларни очиб берди. Халққа давлатимиздаги энг сўнги янгиликларни етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва он тўртда нодавлат радиостанциялар қўшма лоийҳаси бўлган «Uzbekistan-online» информацион дастури ўзбек ва рус тилларида эфирга берила бошланди. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб маҳаллий ва Ўзбекистон миқиёсидаги янгиликларни халққа етказиш мақсадида қоракалроқ тилида «Qaraqalpaqstan-online» информацион дастури ишга тушди. Эшиттириш ҳар иш куни соат 12:00 ва 17:00 да эфирга жонли узатилиб келинмоқда.

http://nukusfm.uz/images/posts/1479107027_news-one.jpg

«Нукус-ФМ» радиосида ҳар ҳил ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди. Натижада Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Озод юрт тўлқинлари» IX медиа-фестивалида «Энг намунавий радиостанция» номинацияси бўйича Ўзбекистон миқиёсидаги нодавлат радиостанциялар орасида «Нукус-ФМ» радиоси биринчи ўринни эгаллади.

http://nukusfm.uz/images/posts/1481181761_img9.jpg

«Нукус-ФМ» радиоси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қўвватлаш Жамоатчилик фонди (Фонд) маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан молиялаштирилди ва фонд томонидан «Нукус-ФМ» радиосига 25 миллион сўмлик грант маблағи ажиратилди. Натижада «Нукус-ФМ» радиосида 2016 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ҳафтада бир маротаба «Ўз ҳуқуқингни биласиз ми?» эшиттириши Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Божхона бошқармаси, Олий судлари, Прокуратура, Касаба уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа давлат бошқаруви органлари мутахассислари иштирокида бир соатлик тўғридан-тўғри эфирга берилиб келинмоқда. Эшиттириш давомида тингловчилар ўзларини уйлантирган масалаларда мутахассислардан  жабоблар олишмоқда. Шу кунга қадар бу эшиттириш 17 марта эфирга берилди.

Ҳурлиман НУРЖАНОВА тайёрлади

Манба: «Қарыйдар» газетаси

Бўлимлар