Депутат Қўнғиротда ичимлик суви муаммосини ҳал қилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда иштирок этмоқда.

3-Элликқалъа сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Зумрад Бекатова Қўнғирот тумани «Олмазор» МФЙ ҳудудида сайловчилар билан очиқ мулоқотларни ўтказди. Бу ҳақда ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони етакчи мутахассиси Мырзахмет Тажимуратов хабар бермоқда.

Самимий мулоқотларда депутат юртимизда сўнгги пайтларда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун моҳияти тўғрисида аҳолига тушунтиришлар берди. Учрашувлар пайтида бир қатор муаммолар кўзга ташланди. Хусусан, «Олмазор» МФЙ турғунлари асосий  трассадан келиб турган сув қувури ёрилиб қолганлиги туфайли ҳудуд аҳолиси учун ичимлик суви муаммоси келиб чиқаётганлини тўғрисида мурожат этдилар. Мавжуд аҳволни ўрганиб чиққан депутат мазкур муаммони ҳал этиш юзасидан туман сув тармоқлари корхонасига мурожат қилди ҳамда муаммо ижобий ҳал этилди.

Шундан сўнг депутат «Олмазор» МФЙ ҳудудидаги Рейимбаевлар оиласида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Суҳбат пайтида ушбу оиланинг келини анча пайтдан буён касал эканлиги аниқланди. Айни пайтда беморнинг аҳволи бироз ёмонлашгани туфайли депутат туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарига мурожат қилиб, дарҳол беморнинг касаллик тарихи билан танишиб уни даволаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, депутат тумандаги ҚВПлар ва дорихоналарга ташриф буюриб, уларнинг шарт-шароитлари, беморларга яратилаётган қулайликлар билан танишиб,  мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Бўлимлар