Депутат Қўнғиротдаги оилавий тадбиркорлар билан учрашди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари турли долзарб масалаларга жойида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

8-Ақманғит сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Жамила Ниязова Қўнғирот тумани «Ажиниёз» ОФЙ ҳудудида аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказди. Аҳоли билан мулоқот асносида ҳудудлардаги давлат бошқаруви идорлари ҳамда муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, уларда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга мутасаддилар эътиборини қаратмоқдалар, дея хабар бермоқда ЎзМТДП Қўнғирот тумани Кенгаши Ижроия Қўмитаси етакчи мутахассиси Гулхан Аймуратова.

Депутат Қўнғирот тумани марказидан 30 км масофада жойлашган ОФЙ турғунларининг аҳволидан хабар олиш мақсадида 14 хонадонга борди. Ушбу ташрифлардан сўнг ҳудудда асосий муаммо ичимлик сув масаласи эканлиги аниқланди. Бугунги кунда одамлар сувни очиқ сув ҳавзалардан тошиб олиб келмоқда. Шунингдек томорқаларга экин экиш учун суғорадиган сув зарурлиги қайд этилди. Барча хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланган, аммо  ОФЙ фуқаролари газ баллонларини ўзлари туман марказига бориб алмаштириб келмоқда. Бу эса аҳолига катта муаммолар келтирмоқда ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Депутат ушбу муаммоларни ўз дафтарига қайд қилиб, мутасадди ташкилотларга ушбу масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, тезда ҳал этиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, депутат тумандаги баъзи оилавий тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг иш фаолияти билан танишиб чиқди. Учрашув пайтида уларга юртимизда сўнгги пайтлари қабул қилинаётган қонунлар, айниқса тадбиркорларга берилаётган енгилликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувлар давом этмоқда...

Бўлимлар