Элликқалъада элликта уй тўйи ўтказилади

Ўтган йилларда Элликқалъа туманнинг 8 массивида 410 уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 90 шундай турар жой қурилиши ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Замонавий уй-жойлар учун асосий қурилиш ашёси – пишиқ ғишт тумандаги “Чайка азамати” ҳамда “Гўзал” фермер хўжаликлари, “Амиробод ғишти”, “Шавкат дўст” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан етказиб берилмоқда. Қурилиш ишлари “Бўстон обод қурилиш” хусусий корхонаси, “Айт” ишлаб чиқариш савдо фирмаси, “Қирққиз махсус қурилиш”, “Хумо махсус қурилиш”, “Элликқалъа қурилиш корхонаси”, “Тезкор махсус қурилиш”, “Сарибий махсус қурилиш”, “Бўстонсувқурилиш”, “Элликқалъа электрон почта” масъулияти чекланган жамиятлари бунйодкорлари томонидан амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда намунавий лойиҳалар асосида 18 массивда 668 уй қурилиши режалаштирилган. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топшириладиган замонавий уйлар юртдошларимизга чинакам байрам совғаси бўлади. Элликқалъа овулида элликта уй тўйи ўтказилади.

Бўлимлар