Тахтакўпир тумани ҳокимининг уч нафар ўринбосари тайинланди

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда, Данегулов Рашид - Тахтакўпир тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига, Нурманов Тўлепберген - Тахтакўпир тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Генжемуратов Оразбай - Тахтакўпир тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Олдинроқ, Тахтакўпир туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бўлимлар