Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Нукусдаги Э.Олакўз кўчасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор топшириқлар берган эди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий сайти хабар бермоқда.

Жумладан, Нукус шаҳридаги Э.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини жорий йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритиш айтиб ўтилганди.

Ушбу вазифалар юзасидан, Нукус шаҳридаги Э.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойлар ўрнига тушадиган ва бузилиши лозим бўлган 850 та қурилмаларнинг хатлов қилиш ишлари бошланди.

Тижорат банклари билан 2017 йилга зарур бўлган 240,0 млрд. сўм маблағларнинг ажратилиши масаласи ҳал этилди. 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини жорий йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти ишлаб чиқилди.

Марказий банкнинг 2017 йил 1 февралдаги 19-23/229-сон хати билан банклар тақсимоти бўйича таклифлар киритилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар