Тахиятошда "Болалар уйи"нинг 7 нафар тарбияланувчисининг суннат тўйи ўтказилди

Хўжайли тумани Тахиятош шаҳридаги "Болалар уйи"нинг тарбияланувчиларининг суннат тўйи бўлиб ўтди. 

Мазкур "Болалар уйи"нинг биноси 2015 йили Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ғамхўрлигида қайта қурилиб,  атрофи ободонлаштирилди. 

Тадбирда "Нуроний" фонди Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Ш.Уснатдинов, Хўжайли тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Қутлимуратов,  Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д.Ходжиевлар сўзга чиқишди. 

Шундан сўнг болаларга Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси билан Вазирлар Кенгашининг,  бир қатор вазирликлар билан ташкилотларнинг,  ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларнинг совғалари топширилди. 

Ушу суннат тўйлари ҳақида "Болалар уйи"нинг бош шифокори Анжела Омирова ўз фикрларини билдириб ўтди. 
  
"Ҳар йили Наврўз айёми кунларида тарбияланувчиларимизнинг суннат тўйларини ўтказиш анъанага айланмоқда.  Ўтган йили 5 тарбияланувчимизнинг суннат тўйи ўтказилгаан бўлса,  бу йил 7 тарбияланувчининг суннат тўйи ўтказилди.  Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз", - дейди бош шифокор. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши Раиси Қ. Сариев иштирок этди. 

Бўлимлар