Қўнғиротда депутат ногиронлик аравачаси, чорва кредитини олишда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатларни назоратга олди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Салауатдин Худайбергенов апрель Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида халқ билан мулоқотларда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши хабар бермоқда.

Худудда жойлашган «Қириқ қиз» шаҳарча фуқаролар йиғинидаги хонадонларга кириб хонадон эгалари билан мулоқот олиб борди.

Шунингдек, ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти, 31-сонли умумтаълим мактаби ва «Қуёш» номли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Мулоқотлар жараёнида аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, электоратимиз вакиллари бўлган имкониятлари чекланганлар, кам таъминланган оила вакилларидан уларни қийнаётган муаммолар - ногиронлик аравачаси олиш, чорва кредитини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари ишга жойлашиш масаласида қийинчиликларга дуч келаётганларнинг мурожаатлари Туман бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ўрганилмоқда.

Шунингдек, Халқ билан мулоқотлар 10 кунлиги давомида Қўнғирот туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қўнғирот туман кенгаши билан биргаликда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат Дастуридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалари»га бағишланган семинарбўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Қўнғирот туман кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, «Тарғиботчилар гуруҳи» аъзолари, партия фаоллари, БПТ етакчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат Дастуридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар ва уларнинг ижроси яна бир бор муҳокама қилинди.

Бўлимлар