Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Шўмонойдаги мактабда нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт,капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси бўйича бир қатор топшириқлар берган эди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши расмий сайти хабар бермоқда.

Жумладан, Шуманай туманидаги Болалар ва санъат мусиқа мактабига етишмайдиган мусиқа асбоблари ҳамда мусиқий дарсликлар билан таьминлаш чораларини кўриш, вазифа қилиб берилганди.

Мазкур топшириқ юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 24 февралдаги 37-б-сонли Фармоиши билан Шуманай туманидаги Болалар ва санъат мусиқа мактабига етишмайдиган мусиқа асбоблари ҳамда мусиқий дарсликлар билан таьминланган.

Хусусан, аниқланган эхтиёж асосида 24 номдаги 107 дона жаҳон ва миллий композиторларнинг асарлари асосида тайёрланган ноталар тўплами ва ўқув методик адабиётлар тўлиқ етказиб берилди.

Шу билан бирга 8 номдаги жами 17 дона жиҳозлар, жумладан: оркестр учун дамли чолғу асбоблари, 2 дона аккардион, концерт зали учун 1 дона роял, 2 дона қашқар рубоби, 1 дона рубоб прима, 2 дона ғижжак алт, 7 дона компьютер техникалари воситалари етказиб берилди

Бўлимлар