Хўжайлилик тадбиркор "ишонч телефони"га мурожаат қилгач, 25 млн сўм кредит олди

Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлигининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган. 

Мурожаат ўрганиб чиқилиб,  АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб,  якка тадбиркорга 25 млн сўм кредит ажратилишига эришилди. 

Бўлимлар