Арисланбек Асқаров: "Мен кўрган фестивалларнинг энг зўри бўлди"

17-21 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида Қорақалпоқ эстрадаси вакили Арисланбек Асқаров  ҳам иштирок этди. Биз фестивал ҳақида, хонанданинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биз буюк юрт фарзандларимиз шиори остидаги ёшлар фестивали Қорақалпоғистонда жуда юқори савияда ўтказилди. Айниқса Элликқалъа туманидаги гала-концерт менда юқори таасурот қолдирди. Чимбой туманидаги ижодий учрашувлар эса ёшларимизнинг ақлу заковати нақадар юқори эканлигидан далолатдир.
- Учрашувларда қандай саволлар берилди.
- Асосан ижодий саволлар бўлди. Шунингдек бизга таклифлар ҳам бўлганини таъкидлаб ўтишим жоиз.
- Фестивал савияси янада кўтарилиши учун қандай таклиф билдирган бўлардингиз?
- Фестивал бундан ҳам юқори бўлиши мумкинми? Ҳозирча энг зўри шу!

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Бўлимлар