Қорақалпоғистонда тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар сони қанча?

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хўжамурат Қайпназаров «Қорақалпоғистон тонги» нашри мухбири А.Ортиқбоев билан суҳбатда Республикада қанча одам тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳақида айтиб ўтди.

«Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида 10 минг 800 киши, яъни иш билан банд бўлган аҳолининг 74,6 фоизи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Республикада ишлаб чиқарилаётган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 57 фоизи эса ана шу соҳа – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади», - дейди Хўжамурат Қайпназаров.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар