Нукусда Метеорологик станцияни ишга туширилди

13-14-апрел кунлари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, мамлакатимиз вазирликлари, идоралари, миллий ва ҳудудий ОАВ вакиллари БМТнинг Қўшма дастури “Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожеасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасига танишув сафарида иштирок этишди.

Асосий мақсад - БМТ Қўшма дастурининг биринчи босқичида эришилган натижалар билан танишиш, қатнашчиларга донорларнинг кенг иштироки орқали тузилиши таклиф қилинаётган кўпшериклик фондининг ҳамда Оролбўйи минтақаси ривожига қаратилган сайи харакатларни бирлаштиришнинг аҳамияти ҳақида маълумот беришдир.

Метеорологик станцияни ишга тушириш маросимида юқори мартабали меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистондаги БМТнинг Доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТТДнинг Доимий вакили жаноб Стефан Приснер мамлакатда фаолият олиб бораётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон ҳукуматига ва Орол денгизи фожеаси натижасида азият чеккан маҳаллий аҳолига инсон хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган турли муаммолар ечимини топиш орқали кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/52f034a4eddb4adcde491bc787a4f6e7.jpg

Хусусан, Ўзбекистондаги БМТД ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ҳамда иқлим ўзгаришлари ҳақида БМТнинг доиравий конвентсиясини Мослашув (Адаптатсион) фонди томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” қўшма лойиҳаси Қорақалпоғистоннинг бешта намунавий туманларида фаолият кўрсатмоқда.
Нукус шаҳридаги Қўшма дастур офисида ўтказилган учрашув пайтида иштирокчилар БМТнинг Оролбўйи ҳудудидаги кўмак бериш устуворликлари ҳақида қисқа тақдимот билан танишдилар, Қўшма дастур янги босқичи Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик мақсадли фонди доирасида халқаро ҳамкорларни мувофиқлаштирилган ҳолда янада кўпроқ жалб қилишни мақсад қилгани ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Мўйноқ ўлкашунослик музейи ва Мўйноқ туманидаги кемалар қабристонига сафар Қорақалпоғистон аҳолисини илгариги ва ҳозирги воқеликдаги турмуш фаолиятининг умумий суратини шакллантириш имконини берди.

БМТнинг Оролбўйи ҳудудидаги ташаббуслари доирасида маҳаллий аҳоли фаолиятини диверсификация қилиш, Қанликўл, Шуманай, Мўйноқ, яқин орада эса Тахтакўпир каби намунавий туманларда аҳоли бандлигини таъминлаш имконини берувчи даромаднинг янги манбаларини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, БМТ Қўшма дастури Манзура Ерниязова бошчилигида миллий каштачилик ва денгиз чиғаноқларидан сувенирлар ишлаб чиқариш бўйича цех ташкил этилишини қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, кўмак кўрсатиш ташаббуслари доирасида БМТ Қўшма дастури Мўйноқ туманидаги 9та қишлоқ тиббиёт пунктларини тўхтовсиз электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш панелларини ўрнатишда ёрдам берди. Қишлоқ тиббиёт пунктлари ишчи ходимлари учун энергиянинг тикланувчи манбаларидан фойдаланувчи янги самарадор энергия технологияларини қўллаш ва ишлатиш бўйича тренинглар ҳам ўтказилди.

Танишув сафари кўрсатганидек, БМТнинг Қорақалпоғистондаги фаолиятининг биринчи даражали вазифаси аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва даромад олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир. Алоҳида урғу ҳукуматнинг 2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури устуворликларига, ҳамда 2017-2020-йилларда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича Давлат дастурида келтирилган вазифаларга асосланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати

Бўлимлар