Беруний туманида 37 ОФЙнинг бошлиқлари ва уларнинг 333 маслаҳатчиси сайланади

Шу йилнинг май-июн ойларида юртимиз бўйлаб фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш йиғинларига янги муддатга фуқаролар йиғинлари бошлиқлари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш бўлиб ўтади.

Бугунги кунда ўринларда мазкур сайловни ташкиллаштириш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузилиб, сайловни юқори даражада ўтказиш бўйича учрашувлар ўтказилиб, тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Йиғин ҳудудида ёшовчи аҳолининг сайловга қатнашадиган вакилларини аниқлаб, уларга қонун асосида бу сиёсий жараённинг аҳамияти ва мақсади бўйича кенг тушунчалар берилмоқда.

Шундай тадбир Беруний тумани ҳокимиятида мажлислар залида ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚАА хабар бермоқда.

Туманда 177 мингдан ортиқ ахоли истиқомат қилмоқда. Фаолият олиб бораётган 37 ОФЙнинг бошлиқлари ва уларнинг 333 маслаҳатчиси сайланади. Сайловда иштирок этувчи кўча вакилларининг рўйҳати олиниб, улар билан тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бўлимлар