Нукусдаги «Сарбиназ» МФЙда Қўриқлаш хизмати ходимлари тушунтириш ишлари олиб боришди

Юртбошимизнинг хар хафтанинг пайшамба кунлари Ички ишлар органлари ходимларига юклатилган вазифаларига асосан ўтказилаётган «Профилактика куни» муносабати билан, 2017-йил 6 апрель куни Нукус шаҳари «Сарбиназ» МФЙ турғунлари орасида ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматининг «Техник қўриқлаш пунктлари»нинг бугунги хаётимизда тутаётган ўрни хақида кенгдан тушунтириш ишлари олиб борилди.  Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳўзуридаги қўриқлаш бошқармаси инспектори лейтенант М.Шербеков маълум қилди.

Ушбу йиғилишда Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги туманлараро қўриқлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари майор А.Арзиев сўзга чиқиб, Қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш пунктлари орқали хар хил турдаги корхона ва ташкилотлар, савдо дўконлари ва фуқаро хонадонларида хавфсизликни таъминлаш, у ерлерда содир этилиши мумкун булган ўғирлик жиноятларининг олдини олишда фуқароларга яқиндан ёрдам беришлари тўғрисида ишонч билдирдилар.

Бўлимлар