Вазирлар Кенгаши Раиси Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъада уруш фахрийларига автомобилларни навбатсиз сотиб олиш учун сертификат топширди (фото)

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини мукофотлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳраман Сариев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Элликқалъа тумани “Навоий” ОФЙда истиқомат қилувчи 1922 йилда таваллуд топган Николай Рахметов ҳолидан хабар олиб, унга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган автомобилларни навбатсиз сотиб олиш учун бериладиган сертификат ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/1df21794928106561690d1db91c355f3.jpg

Шундан сўнг Раис ва туман ҳокими “Гулдурсин” ОФЙда яшовчи 95 ёшли Қурбонбой Отажановнинг уйига ташриф буюриб, махсус сертификат ва қимматбаҳо совғаларни берди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/44f54de617c26bcf7cface8690be2077.jpg
Элликқалъа туманидан кейин Беруний туманида ҳам уруш фахрийлари Қурбанбай Қурбаниязов, Рўзмат Рейимбаев ва Юсуп Сатимовлар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳам сертификат билан совғаларни топширишди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/5553ece7cf48cb6618d889c867a7ea58.jpg
Тегишли раҳбарлар Тўрткўл тумани “Ғалаба” кўчасида истиқомат қилувчи 93 ёшли Иван Галенко, “Уллибағ” ОФЙда яшовчи 94 ёшли Болтабой Ибайдуллаев хонодинга ҳам боришди. Болтабой ота урушдан сўнг 50 йил ўқитувчилик қилган. Бу нуроний отахонларга ҳам сертификат ва совғалар улашилди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/9e58ba25663cb2da3087cc5d5af3f67c.jpg

http://kruz.uz/files/uploads/photos/5ac396a74c2a167941eaa0d72b968779.jpg

Хўжайли, Шўманай, Қанликўл ва Қўнғиротлик уруш фахрийларига машина олиш учун сертификат топширилди >>>

Амударёда уруш фахрийларига машина олиш учун сертификат топширилди >>>

 

Бўлимлар