Хўжайли, Шўманай, Қанликўл ва Қўнғиротлик уруш фахрийларига машина олиш учун сертификат топширилди

Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўз уй-жойига эга бўлмаганларга турар жой ажратиш ва уларга “ГМ Узбекистан” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Отажон Хамроев, туман ҳокимлиги ва бир қатор вазирликлар ходимлари билан биргаликда бир қатор туманларда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари холидан хабар олишди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/b7d7c49ad7aee8aa8b4b049ed6e3797a.jpg

Жумладан Хўжайли туманида Режеб Қурбанмедов, Нурилла Исақов ва Жанабай Утамбетовларнинг оиласида бўлиб, уларга навбатсиз машина олиш учун берилган сертификатни топширишди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/7c1946221405f3a5fe0faca75ace1919.jpg

Шунингдек, Шўманайлик Айтбай Тажибаев, Қанликўллик Ўразбай Нағметуллаев, Қазақбай Қослақов, Қўнғиротлик Камал Юсупов, Тавеккел Бекмуратов, Худайберген Хўжамбетов ва Карим Ғаюповлар оиласида бўлиб, улар холидан хабар олиб, махсус сертификат топширишди.

http://kruz.uz/files/uploads/photos/65ace346998a5941d0a12dec0b878599.jpg

http://kruz.uz/files/uploads/photos/a65c399064f85e7a5d67f33d0e7532db.jpg

http://kruz.uz/files/uploads/photos/b0b1a8a09dccbfb1d440ab3d3f26eb96.jpg

Амударёда уруш фахрийларига машина олиш учун сертификат топширилди >>>

Вазирлар Кенгаши Раиси Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъада уруш фахрийларига автомобилларни навбатсиз сотиб олиш учун сертификат топширди (фото) >>>

Бўлимлар