"Шўманай текс" корхонаси ишга тушади

Президентимизнинг жорий йил бошида Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу ерда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар беришича, Шўманай туманида яна бир янги корхона - "Шўманай текс" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Қиймати 4,5 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа рўёби самарасида йилига 35 минг ўрам брезент, 200 дона палатка ишлаб чиқариш ҳамда 120 янги иш ўрни яратиш имконияти юзага келади.

Бўлимлар