Чемпионлар лигаси-2016/2017. Сенсациялар ТОП-10

Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. KRuz.uz сайти мазкур мусобақадаги сенсациялар ТОП-10 лигини эътиборингизга ҳавола қилади.

10-ўрин

Гуруҳ босқичи. “Легия” – “Реал” 3:3

Голлар: В.Оффоэ (40), М.Радович (58), Т.Моулин (83) – Г.Бейл (1), К.Бензема (35), М.Ковачич (85)

Гуруҳ босқичининг 4-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси меҳмонда 35 дақиқага келибоқ “Легия” устидан 2:0 ҳисобида устун келаётган эди. Бироқ полшаликлар кутилмаган жасорат кўрсатиб нафақат ҳисобни қисқартиришди. Балки кейинчалик тенглаштириб, ҳаттоки олдинга ҳам чиқиб олишга муваффақ бўлишди. Фақатгина Ковачичнинг охирги дақиқаларда урган голи Зидан шогирдларини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа “Легия” тарихий натижани қайд этди.

9-ўрин

1/8 финал. Жавоб ўйини. “Лестер” – “Севиля” 2:0

Голлар: У.Морган (27), М.Олбрайтон (54)

Ўтган йили АПЛ чемпиони бўлган “Лестер”нинг ушбу мавсумда ишлари унчалик ҳам яхши кетмаётган эди. Жамоа чемпионатда қуйи поғоналарга тушиб кетгач, жамоа устози Раньерига чиқиш эшиклари кўрсатилди. Плей-оффнинг илк ўйинида меҳмонда “Севилья”дан мағлуб бўлган “тулкилар”нинг кейинги босқичга чиқишига ишонаётганлар камчилик эди. Бироқ жамоанинг янги устози Шекспир ўзига хос “асар” ёзишга киришиб кетди. Натижада Ла лигада “Реал” ва “Барселона” билан чемпионлик учун курашиб келаётган “Севилья” турнирни тарк этди.

8-ўрин

1/4финал. Биринчи ўйин. “Боруссия” Д – “Монако” 2:3

Голлар: У.Дембеле (57), Ш.Кагава (85) – К.Мбаппе (19, 79), С.Бендер (35 авт.)

“Монако” учун чорак финал ҳам яхши натижа деб ҳисобловчилар адашади. Буни князлик футболчилар исботлаб қўйишди. Француз жамоаси дахшатли “Сигнал Идуна Парк” стадионида “Боруссия”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бир пайтлар бу стадионда “Реал” 4 та гол ўтказиб юборган эди. “Монако” эса ҳотиржам ўйнаб ҳам Дортмунд жамоасини тиз чўктириб, ярим финал сари катта қадам ташлади.

7-ўрин

Гуруҳ боқичи. “Ростов” – “Бавария” 3:2

Голлар: С.Азмун (44), Д.Полотс (50 пен), К.Нобоа (67) – Д.Коста (35), Бернарт (52)

Гуруҳ босқичининг энг сенсацион натижаси Россияда қайд этилди. “Ростов” жамоаси ғолиблик учун асосий давогарлардан бири бўлган “Бавария”ни таслим қилди. Қурбон Бердиев бир пайтлар “Рубин” мураббийи сифатида “Барселона”ни сафарда таслим қилган эди. Бу сафар Қурбон оғанинг қурбони Мюнхен клуби бўлди. Мазкур мағлубият Анчелотти шогирдларига гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишлари учун тўсқинлик қилди.

6-ўрин

1/8 финал. Жавоб ўйини. “Арсенал” – “Бавария” 1:5

Голлар: Т.Уолкотт (20) – Р.Левандовски (55 пен), А.Роббен (68), Д.Коста (78), А.Видал (80,85)

Нимчорак финалнинг илк ўйинида Мюнхен клуби ўз майдонида “Арсенал”ни йирик 5:1 ҳисобидаа таслим қилиб, чорак финал масаласини деярли ҳал қилиб қўйган эди. Лондонда кечган жавоб учрашувида биринчи бўлимдан сўнг Венгер шогирдлари кичик устунликка эга эдилар. Бироқ иккинчи 45 дақиқалик бутунлай ўзгача руҳда кечди. Анчелотти шогирдлари 30 дақиқа ичида яна бешта гол уриб ташлашди. Икки ўйин натижасига кўра “Бавария” “Арсенал”ни 10:2 ҳисобида таслим қилди. Жаноб Арсенни ҳали ҳеч ким бунчалик таҳқирламаган эди.

5-ўрин

1/4 финал. Биринчи ўйин. “Бавария” – “Реал” 1:2

Голлар: Видал (25) – К.Роналду (47, 77)

Дахшатли “Бавария” чорак финалнинг илк ўйинида яна бир сенсация қайд этди. Финалдан олдинги финал мақомини олган мазкур тўқнашув мезбонлар учун кўнгилдагидек бошланди. Видал ҳисобни очди ва кейинчалик пенальтини кўкка совурди. Иккинчи бўлимда эса катта саҳнага Роналду чиқди. Криштиану 2 та гол урди ва Хави Мартинеснинг четлатилишига сабабчи бўлди. Энди Анчелотти шогирдларини Мадридда жуда ҳам мураккаб ўйин кутиб турибди.

4-ўрин

1/8 финал. Жавоб ўйини. “Монако” – “Манчестер Сити” 3:1

Голлар: К.Мбаппе (8), Фабино (29), Т.Бакаёко (77) – Л.Сане (71)

Биринчи ўйинда 3:2 ҳисобида олдинда бориб, якунда 3:5 га ютқазиб қўйган “Монако” жавоб ўйинининг илк ярим соатидаёқ ўз мақсадига етди. 2:0 ҳисобида орқада бориш “Сити”ни қониқтирмасди. Сане гол ургач, кўпчилик “шаҳарликлар”ни кейинги босқичга чиқишига ишона бошлаган эди. Бироқ орадан 6 дақиқа ўтиб князликлар учинчи голни уришди ва чорак финалга йўл олишди. Гвардиола эса ўз фаолиятида илк бора нимчорак финалдан ўта олмади. “Сити”нинг бу босқичда тўхташини кўпчилик кутмагани аниқ.

3-ўрин

1/4 финал. Биринчи ўйин. “Ювентус” – “Барселона” 3:0

Голлар: П.Дибала (7,22), Ж.Келлини (55)

Туриннинг “Ювентус” жамоаси 2 йил олдин ЧЛ финалдаги мағлубият учун “Барселона”дан муносиб ўч олиш учун жиддий тайёргарлик кўрганини исботлади. Биринчи таймнинг ўзида Дибала иккита гол урган бўлса, кейинчалик Келлини ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа Энрике шогирдлари турнирда сафар ўйинларида кетма-кет иккинчи бор йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Ўйиндан олдин бундай ҳисоб қайд этилишини “кекса синьорилар”нинг мухлсилари фақат орзу қилишган бўлса неажаб.

2-ўрин

1/8 финал. Биринчи ўйин. ПСЖ – “Барселона” 4:0

Голлар: Ди Мария (18, 55), Ю.Дракслер (40), Э.Кавани (72)

“Барселона” нимчорак финалнинг илк ўйинида ПСЖ майдонидан дахшатли мағлубият билан қайтди. Шу куни Париж клуби идеал ўйин намойиш этди. Бу натижа шу қадар кутилмаган бўлдики, кўпчилик шок ҳолатига тушиб қолди. Эмери шогирдлари мазкур ғалабадаан сўнг, чорак финал масаласини деярли ҳал қилиб қўйдик деб ўйлашган бўлсалар керак. Бироқ…

1-ўрин

1/8 финал. “Барселона” – ПСЖ 6:1

Голлар: Л.Суарес (3), Л.Курзава (40 авт.), Л.Месси (50 пен.), Неймар (88, 90 пен.), С.Роберто (90+5) – Э.Кавани (62)

Еврокубоклар тарихида биринчи ўйинда 0:4 ҳисобида таслим бўлган бирорта жамоа ҳам кейинг босқичга чиқа олмаган экан. УЕФА ҳам Энрике шогирдларининг имкониятларини 0 %га баҳолади. Аммо, “Камп Ноу”да мўъжизалар содир бўлди. 50 дақиқа 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган, “Барса”ни тўхтатиш қийиндек кўринган эди. Орадан 12 дақиқа ўтиб Кавани ҳисобни қисқартиргач, француз жамоаси чорак финал масаласини узул кесил ҳал қилгандек бўлди. Ҳаммаси шундай руҳда давом этаётган эди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида ҳам каталонияликларга учта гол керак эди. Неймар 3 дақиқа ичида “дубл” қайд этди. Энг сўнги қўшиб берилган дақиқада эса Серхио Роберто гол уриб, футбол тарихидаги энг драматик ўйинда “Барселона”нинг навбатдаги босқичга чиқишини таминлаб берди. Ҳа бунақа ўйин шу пайтгача бўлмаган эди. Бундан кейин ҳам бўлиши жуда-жуда қийин масала.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Фурқат Юсупов блогидаги бошқа мақолалар

Кучли бешлик. Ўз майдонида энг кўп очко тўплаган жамоалар ТОП-10 >>>

АПЛ. Чемпионлар лигасига қайси жамоалар йўлланма олади? >>>

Ўзил ҳайдовчи, Ибрагимович хоккейси ёҳуд футболчилар ҳақида қизиқарли маълумотлар >>>

Рамос - тореадор, Ибрагимович – ўғри ёхуд футболчилар ҳақида қизиқарли маълумотлар >>>

Чемпионлар лигаси ҳақида қизиқарли маълумотлар. 2-қисм >>>

Чемпионлар лигаси ҳақида қизиқарли маълумотлар >>>

Роналдунинг 10 та рекорди >>>

Марадонадан қизиқарли ва кулгули иқтибослар >>>

Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Ибрагимовичдан Роналдугача >>>

Пепенинг дахшатли 5 та қўполлиги >>>

"Fly Emirates" ҳомийлигидаги 4 жамоанинг 3 таси ғалаба қозонди >>>

Европада энг кўп чемпион бўлган жамоалар ТОП-10 >>>

Терма жамоа ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлар. Пеледан Мессигача >>>

“Манчестер Юнайтед”нинг француз легионерлари ТОП-5>>>

Пеналтилар сериясидаги машҳур хатолар. Шевченкодан Роналдугача >>>

Пато, Ван Перси ва футболдаги 10 та "хайвон" >>>

Грандларни кўрмадингизми ёхуд Европада энг кўп кубок ютган 10 жамоа >>>

Чемпионликни орзу қилаётган 7 та пойтахт >>>

«Реал»нинг аргентиналик легионерлари ТОП-7 >>>

Чемпионлар лигасидаги энг яхши "хет-триклар" ТОП-10 >>>

Манчестер Юнайтед»нинг энг тез порлаган 5 футболчиси. Роналду биринчи эмас >>>

«Арсенал» тарихидаги энг яхши 5 трансфер >>>

Стадионлардаги дахшатли ҳалокатлар ТОП-15 >>>

«Реал»нинг энг яхши 7 та «7» рақам эгаси >>>

Чемпионлар лигасида ҳакамларнинг энг қўпол хатолари ТОП-5 >>>

Дебютини фантастик тарзда ўтказган 5 футболчи >>>

Европадаги энг шиддатли 5 "дерби" >>>

Тили билан югурадиганлар. Ибрагимовичдан Моуриньогача >>>

«Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши 5 трансфери. Роналду биринчи эмас >>>

"Реал"нинг энг яхши 5 та бразилиялик футболчиси >>>

Марио Балотеллидан қизиқарли, кулгули, хайратланарли фикрлар жамланмаси >>>

Футбол тарихида амалга ошмаган 5 та супер трансфер >>>

ТОП-5. «Ливерпуль»нинг 9 рақам эгалари >>>

Роналдунинг Файласуфона фикрлари >>>

Регбичи, хоккейчи, актёр ва ҳарбий бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Осиё жамоаларига йўл олган ўзбекистонлик футболчилар. ТОП-10 >>>

Қизлар "тузоғи"га илинган юлдузлар. Роналдодан Роналдугача >>>

Шифокор, баскетболчи, боксчи, теннисчи бўлишни орзу қилган футбол юлдузлари >>>

Ширин ёлғон (Ҳажвия) >>>

Мураббийлар қандай футболчи бўлишган. Моуриньодан Анчелоттигача >>>

АПЛда энг кўп ишлаган 10 мураббий >>>

Кутилмаган афсонавий футболчилар. Улар орасида Шорахмедов ҳам бор >>>

Гранд клубларнинг айни пайтдаги тўпурарлари >>>

Фаолияти давомида энг кўп гол урган 10 футболчи >>>

"Ювентус" тарихидаги энг яхши 5 мураббий >>>

 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар