Нукусдаги масжидда реконструкция ишлари олиб борилмоқда

Президентимизнинг жорий йил бошида Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу ерда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда, дея хабар беряпти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати.

Ҳозир Нукус шаҳрининг эски шаҳар қисмида жойлашган муҳташам масжид ёнидан ўтган киши бу ерда катта қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётганига гувоҳ бўлади. Зеро, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 20 февралдаги фармойиши асосида мазкур “Имом Эшон Муҳаммад” жомеъ масжидини 6 миллиард 700 минг сўмлик лойиҳа бўйича реконструкция қилиш ишлари катта суръатларда олиб борилмоқда.

Масжид ҳудудини обод қилишда Тошкент вилоятидаги Зангиота ва Сурхондарё вилоятидаги Хаким ат-Термизий мажмуалари тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда.

Бўлимлар