Нукус туманида оҳак ишлаб чиқарадиган корхона очилди

Қорақалпоғистон Республикасида бу йил 1 триллион 326 миллиард сўмлик маблағ ҳисобидан 2235 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Ёш тадбиркор Парахат Жолмағамбетов Нукус тумани ҳудудидан қурилиш учун зарур компонентлардан бири оҳак ишлаб чиқаришни ният қилиб, қисқа вақт ичида корхонани ишга туширишга эришди.

Суткасига 15-17 тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган бу корхона 18 одамнинг бандлигини таминлади.

- Ҳозирги вақтда корхонамиз тўлиқ қуватликда ишламоқда. Бунинг учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Суткасига 15-17 тонна оҳак ишлаб чиқарилиб, қурилиш корхоналарига сотилмоқда” – дейди “Нурсултан Алёна” МЧЖ бошлиғи П.Жолмағамбетов.

Бўлимлар