Нукусда ўтказилган белбоғли кураш мусобасида жамоавий ҳисобда Қорақалпоғистонлик спортчилар биринчи ўринни эгаллашди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Белбоғли кураш Федерацияси томонидан 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш ва эркин йўналиш бўйича Ўзбекистон кубоги учун турнир ўтказилди, дея хабар бермоқда ҚАА.

Уч кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридан келган 11 вазн тоифаси бўйича 2004-2005 йиллари туғилган 600 дан ортиқ ўсмирлар ва қизлар иштирок этди.

Мусобақа якунида жамоавий ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси биринчи, Навоий вилояти иккинчи, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари учунчи ўринни эгаллашди.

Бўлимлар