Қораўзакда 13 та ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолият олиб боради

Шу йилнинг май-июн ойларида юртимиз бўйлаб фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш йиғинларига янги муддатга фуқаролар йиғинлари бошлиқлари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш бўлиб ўтади.

Бугунги кунда ўринларда мазкур сайловни ташкиллаштириш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузилиб, сайловни юқори даражада ўтказиш бўйича учрашувлар ўтказилиб, тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Йиғин ҳудудида ёшовчи аҳолининг сайловга қатнашадиган вакилларини аниқлаб, уларга қонун асосида бу сиёсий жараённинг аҳамияти ва мақсади бўйича кенг тушунчалар берилмоқда.

Шундай тадбир Қораўзак ҳокимиятининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Туманда 13 та ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолият олиб боради ва уларда 50 мингдан ортиқ ахоли яшайди. Сайловлар ўтказиладиган барча участкалар тайёр ҳолига келтирилиб, зарур методик ва кўргазмали қуроллар, транспорт ва алоқа ускуналари билан таъминланган.

Бўлимлар