Қорақалпоғистонда ўқишга бормаётган 148 ўқувчи дарсларга қайтарилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бу йилнинг чорагида амалга оширилган чоралар ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таминлаш бўйича бажарилган ишларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда айтиб ўтилганидек,  жамоат ташкилотларининг,  масул органларнинг вакиллари билан биргаликда республикамиз бўйича 402 ўзини-ўзи бошқариш органларидаги 298 мингдан ортиқ уйга кириб,  800 мингга яқин фуқаронинг тилак ва таклифлари тингланди.  Аниқланган 179 минг 269 муаммонинг 13 минг 647 таси шу ернинг ўзида ўз ечимини топди.

Бу йилнинг биринчи чоракида уларнинг яна 46 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб,  халқнинг фойдасига ҳал этилди.

Шунингдек,  касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқиётган 148 ўқувчи дарсларга қайтарилиб,  уларнинг доимий иштироки таминланди.

Бўлимлар