Нукус давлат педагогика институтида космонавтлар куни нишонланди (фото)

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мажлислар залида олийгоҳ раҳбарияти,  институт маънавий-маърифий ишлар ва зийрак талабалар билан ишлаш бўлими ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати институт бошланғич ташкилоти билан биргаликда физика-математика факультети деканати ташаббуси билан косманавтика соҳаси ходимлари кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди. 

Унда физика-математика факультети физика ўқитиш методикаси йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшлар фаол иштирок этишди.  Тадбирда институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қ.Қодиров сўзга чиқди ва йиғилганларни сана билан қутлади.  Кеча сўнгида фаол иштирокчилар ва ракета ясаш бўйича ўказилган танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Бўлимлар