Беруний туманида 1 нафар ҳоким ўринбосари бўшатилди ва янгидан 3 нафари тайинланди

Беруний туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг 22-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Байжанов Хамид Розимовични туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш,  хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарори тасдиқланди.

Шундан сўнг, Маткаримов Илҳом Исмаиловични Беруний тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича  биринчи ўринбосари, 

Юлдашев Гулимбай Абдуллайевични туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш,  капитал қурилиш,  коммуникациялар ва cоммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 

Худайбергенов Азад Сабировични туман ҳокимининг ёшлар сиёсати,  ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар