Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг, Нукусдаги И.Юсупов номидаги мактабнинг қурилиши қандай кечмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт,капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Жумладан, Нукус шаҳрида қурилиши белгиланган Ўзбекистон қаҳрамони “И.Юсупов” номидаги мактабнинг қури,лишини якунлаб, фойдаланишга топшириш, мактаб биноси олдида Ўзбекистон қаҳрамони

И.Юсупов номида хиёбон ташкил этиш ва ўртасига бюстини ўрнатиш, мактаб ёнидан алоҳида бинода замонавий дарсликларни ва бошқа адабиётларни қорақалпоқ тилига таржима қиладиган марказ ташкил этиш ва уни энг замонавий босмахона ускуналари билан таъминлаш вазифа қилиб берилганди.

Мазкур топшириқ юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 15 февралдаги “2017-2018 ўқүв йилидан бошлаб И.Юсупов номидаги қорақолпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўрганишга йўналтирилган Республика давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатини янгидан қуриш тўғрисида”ги 68-сонли қарори қабул қилинди.

Нукус шаҳри ҳокимининг 2017 йил 28 январ кунги 01/01-84-сонли қарори асосида мактаб қурилиши учун Нукус шаҳри А.Досназаров кўчаси бўйидан 1,1 гектар ер майдони ажратилган.

Шунингдек, 2017 йил 21 январдан бошлаб 216 ўқувчи ўрнига эга мактаб биноси, 100 ўринли ётоқхона, фаоллар зали, ошхона ҳамда мазкур мактаб қошида таржима маркази, кичик босмахонанинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаши “Қаўылқалажойбар” МЧЖ корхонасига топширилди ва РСП Ремонтэлектромонтаж корхонаси пудратчи этиб белгиланди. Ҳозирги кунда ўқув биносининг пойдевори ишлари якунланиб, ётоқхона биносининг пойдеворини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур мактаб биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини мониторинги йўлга қўйилди. Халқ таълими вазирлиги томонидан 1 августгача мактабни зарур бўлган ўқув жиҳозлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

2017-2018 ўқув йилидан мактаб фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда иқтидорли ўқувчилар қабулини ташкил этиш мақсадида тарғибот ишлари бошланди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар