Азамат Алланиязов Ўзбекистон кубогида иккита гол урди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида Фарғонада "Нефтчи" клуби меҳмони бўлди.

Учрашувда "аждарлар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Насаф"нинг Қорақалпоғистонлик ҳужумчиси Азамат Алланиязов 10 дақиқада ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада жамоасининг учинчи голини уриб, "дубл"га эришди.

Ушбу ғалабадан кейин Қаршиликлар чорак финал масаласини деярли ҳал қилиб бўлишди.

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар