Амударё, Элликқалъа, Қўнғирот, Чимбой, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳрида кўмир брикети ишлаб чиқарилади

Президентимизнинг жорий йил бошида Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу ерда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда, дея хабар беряпти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати.

Аҳолига кўмир брикет етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам ана шундай хайрли ишлар сирасига киради. Айни пайтда "Қорақалпоқкўмир" унитар корхонаси томонидан 1 миллиард 22 миллион сўм маблағ ҳисобига Амударё, Элликқалъа, Қўнғирот, Чимбой, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳрида кўмир брикети ишлаб чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш, улар қошида омборхоналар бунёд этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қувонарлиси, эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида ушбу маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ойига 5760 тоннага етказилади.

Бу Оролбўйида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлардан бир чимдим, холос. Асосийси, буларнинг барида инсон манфаати устун эканлиги аҳамиятлидир.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар