Нукусда ёшларни диний экстремизм, терроризм ва бошқада иллатлардан сақлаш бўйича учрашув кечаси ўтказилди

Яқинда Нукус шаҳри 1-сонли тиббиёт колледжида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи полковник К.Нурабуллаевнинг бошчилигида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни диний экстремизм, терроризм ва бошқада иллатлардан сақлаш бўйича учрашув кечаси ўтказилди. Бу ҳақда КР ИИВ ХООБ ката инспектори М.Сражатдинов KRuz.uz сайтига маълум қилди.

Мазкур йиғилишга Нукус шаҳрида жойлашган барча касб-ҳунар колледж ва академик лицейларнинг директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда 200 дан ортиқ ўқувчилар, шу жумладан уларнинг ота-оналар қатнашди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар