Олий лига. 6-тур. Қорақалпоғистонлик футболчилар қандай ўйнашди?

Олий лиганинг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Хўш ушбу турда Қорақалпоқ футболи тарбияланувчилари қандай ўйнашди? KRuz.uz сайти бу ҳақда тўхталиб ўтади.

Азамат Алланиязовда гол
"Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган Азамат Алланиязов ушбу турда жамоаси билан бирга "Бухоро"да меҳмон бўлди. Азамат учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучган Қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олишган.

Саламат Қуттибоев 90 дақиқа ўйнади
Олдинги турда гол урган Саламат бу сафар рақиб дарвозасига йўл топа олмади. "Бухоро" - "Насаф" ўйинида ўзига хос қорақалпоқча тўқнашув юзга келганди. Афсуски бу баҳсда Қуттибоевнинг жамоаси ўз майдонида 20 мингдан ортиқ томошабинлар қаршисида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 8 рақамли футболчи ўйинни тўлиқ ўтказди.

Ойбек Нурбоев ўйнамади

“Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилаётган Ойбек Нурбоев “Қизилқум”га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Агар Ойбек ўша куни майдонга тушганида, бир вақтнинг ўзида майдонда иккита Қорақалпоғистонлик футболчи ҳаракат қилган бўларди.


Наврўз Алимов 51 дақиқа ўйнади
"Қўқон-1912"да тўп сураётган Наврўз Алимов учун мавсум кўнгилдагидек кечмаяпти. Қўқонликлар ўз майдонларида "Қизилқум"га йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. 24 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 51 дақиқасида ўз ўрнини Отабек Ҳайдаровга бўшатиб берди.

Дамир Низанов ўйнамади
“Нефтчи” шарафини ҳимоя қилаётган Дамир Низанов “Машъал”га қарши ўйинда майдонга тушмади. Унинг жамоадошлари Тошкентда Муборакда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб қайтишди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар