Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг, “Нукус халқаро аэропорти”да қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор топшириқлар берган эди.

Жумладан, “Нукус халқаро аэропорти” биносини ҳалқаро талабларига мос реконструкция қилиш, Аэровокзал атрофини ободонлаштириш ишларига зарур маблағларни ажратиш юзасидан таклиф тайёрланиши вазифа қилиб берилганди.

Мазкур топшириқ юзасидан, Ўзбекистон хаво йўллари” МАК томонидан Вазирлар Маҳкмасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра бош пудратчи ва буюртмачилар аниқланиб, реконструкция ишларини молиялаштириш манбалари МАК ўз маблағлари ҳисобидан, вокзал атрофини ободонлаштириш ишлари махаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган. (Дастлабки лойиҳа қимати 48,0 млрд. сўм).

Лойиҳа барча тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 29.03.2017 йилда ОС37-2548-114-сонли хат орқали Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар