O’zLiDeP: Хўжайли туманида иккита қиз кредит олиш учун амалий ёрдам сўради

O’zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, тижорат банклари билан биргаликда амалий семинар ўтказилди. 

Семинарда тегишли ташкилотлардан келган мутахассислар кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларни, шунингдек кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субъектлари ишларини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш мақсадида белгиланган имтиёзлар бўйича иштирокчиларга тушунчалар берилди.

Семинарда туман ҳудудидаги банк ходимлари, солиқ, инвестиция ишлари билан шуғулланувчи тегишли ходимлар, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи,  шунингдек энди иш бошламоқчи бўлган хотин-қизлар,  ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Шу куни тумандаги “Абат” ва “Наврўз” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг уйларига бориб учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишишди.

“Абат” МФЙда истиқомат қилувчи 21 ёшли Режепбаева Зухра учрашувда кредит олиш учун амалий ёрдам сўради.

Шунингдек,  “Наврўз” ОФЙда яшовчи Балтабаева Рўза бугунги кунда тикувчилик билан шуғулланаётганини маълум қилди.  У агарда партия томонидан амалий кўмак берилса, кредит олиб, бир нечта қизни иш билан таминлаш ниятида эканини ҳам таъкидлаб ўтди.  Р. Балтабаева айни пайтда фарзанди анча ёш эканини боис,  3-4 ойдан сўнг кредит олишни режалаштирмоқда.

Партия ходимлари ушбу қизларга кредит олишларини ўз назоратларига олишди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоли

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар