O’zLiDeP: Нукус туманида 28 ёшли ишсиз фуқарога кредит олишда амалий ёрдам берилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус туман Кенгаши билан биргаликда Нукус туманида «Баҳанчақли» ОФЙ уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда партия вакиллари кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорларни, шунингдек кичик бизнес ва якка тадбиркорлик субъектлари ишларини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш мақсадида белгиланган имтиёзлар бўйича иштирокчиларга тушунчалар беришди.

Учрашув давомида ишсиз фуқаро 28 ёшли Ташимов Рашид кредит олиш истагини билдирган.  Партия ходимлари унга паррандачилик учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатишди. 

Шунингдек,  чорвачилик бўйича кредит олиш учун тавсиялар берилди.

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар