O’zLiDeP: Жоқарғы Кенгес қўмита раиси ва Сенатор Қанликўлда депутатлар учун семинар ўтказишди

Қанликўл тумани Қанликўл саноаат транспорт касб-ҳунар коллежида Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгеси қўмита раиси, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Раиси С.Турманов, сенатор О.Атаниязова, Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Э.Қутибаеваларнинг бошчилигида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Қ.Абдикаримов бошқариб борди.

Семинарда сиёсий партияларнинг туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаш депутатлари иштирок этишди.

Семинар кун тартибида «2017-2021-йилларда Ўзбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси» Фармони бўйича тушинчалар берилди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳ иш режаларини белгилаб олиш ва сайловчилар билан учрашувларни ташкиллаштириш, халқнинг муаммоларининг ечимини топишда фаолликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Фурқат Юсупов

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар