Шўмонойдаги нон ва макарон махсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона ҳақида ўқинг

"Шўманай қурилис инвест" МЧЖ бошлиғи Мақсет Тажимуратов "Шўманай нури" нашрига интервю бериб ўтди.

"Бахитли" фирмасига қарашли бўш турган бинони шу йилнинг феврал ойидан бошлаб Тахиатош ун махсулотлари акционерлик жамияти ўн йилга ижарага олиб, йирик қурилиш ишларини бошлаб юборди. Апрел ойидан бошлаб бу иншоат халққа хизмат кўрсата бошлади. Асосан 19 турдаги нон махсулотлари пиширилади ва макарон махсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, чойхонаси ҳам очилиб, халққа хизмат кўрсатмоқда.

500 миллиондан ортиқ пулга Германияда ишлаб чиқарилган нон махсулотлари пиширадиган электрон печлари, хамир элайдиган, ёядиган ва макарон махсулотлари ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналар олиб келинди", - дейди М.Тажимуратов.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар