DJ Миран "Қарақалпақстан" телеканалидаги танқидларга жавоб қайтарди

Яқинда "Қарақалпақстан" телеканали орқали эфирга узатилган "Эркин фикр" кўрсатувида бир қатор хонандалар танқид қилинган эди.  Жумладан Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист DJ Миран ёхуд Миратдин Абдуллаев томон ҳам танқид тошлари отилганди. 

KRuz.uz сайти орқали, мазкур кўрсатувдаги билдирилган танқидий фикрларга, DJ Миран ўз қарашларини билдириб ўтди.

"Эркин фикр" кўрсатувида мен ҳақимда танқидий фикрлар билдирилган экан.  Бироқ мен бунга хафа эмасман,  аксинча хурсандман.  Демак,  мен халқ назаридаман. Менинг "Тўмпағим" номли қўшиғим хазил тариқасида айтилган эди. Мазкур қўшиқ бир ҚВЗ ўйини учун яратилган.  Бироқ инсонларнинг фикрлаши бошқача,  даврнинг талаби бошқача.  Мен ҳам ўз навбатида, ёшимни ҳисобга олган ҳолда,  халқ учун фойдали қўшиқлар айтиб бошлаганим ҳеч кимга сир эмас.  Машҳур шоирларнинг мазмуни теранг, халққа таъсирчан шеърларидан фойдланиб бошлаганимга анча бўлди. Ҳар замонга бир замон деганларидек,  ҳар бир нарсанинг ўз вақти соати, даври бўлади.

Менинг айтмоқчи бўлганим, бизнинг мақсадимиз қорақалпоқ эстрадасини янада ривожлантириш, ёшларимизни маданиятимизга ҳурмат руҳида тайёрлаш, халқаро жанрлар турларини кўпайтириш ва ҳоказо.

Бироқ шундай кўрсатувлар тайёрлаганда ҳақиқий қаҳрамон сифатида бизни ҳам чақиришганида,  бизларнинг фикр ва таклифларимизни ҳисобга олишса тўғри бўларди деб ўйлайман.  Балки шунда кўзланган мақсад ва натижаларга эришган бўлармидик.

Мақсад эстрадамиз рейтингини тўғри йўл билан юқори чўқига кўтариш албатта.

Шуни ҳам айтгим келади,  ўзи йўқ деб инсон қадр-қиммати ва ор-номусига тегиб гап қўзғаш ўйлашимча мақсадга мувофиқ эмас.

Яқин орада телевидение орқали бўлиб ўтган "Эркин фикр" кўрсатувида бугунги кун учун аҳамиятли ва актуал бўлган масалаларнинг бири кўтарилди.

Мен бундан жуда хурсандман ва кўпдан кутган онларим десам ҳам асло янглишмайман.

Сабаби,  халқнинг билдирган танқидий фикрлари биз учун катта аҳамиятга эга. Мен буни тўғри қабул қиламан.

Кўпчиликка маълум,  танқид бўлган жойдагина ривожланишлар рўй беради.

Бироқ,  шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки,  агар тарих саҳифаларига назар солиб ўтадиган бўлсак, ҳеч нарса йўқдан бор бўлиб,  ёки бордан бирдан йўқ бўлиб кетмаган. У маълум бир вақтни ва даври босиб ўтиш орқали ривожланиб, мукаммаллашиб борган.  Боиси,  олимларнинг айтганларидек пастдан юқорига,  оддийдан мураккабга ўтиб боради.  Ҳеч нарса дастлаб бир текис ривожланмайди,  тартибсиз ривожланади,  вақт ўтиши билангина бир тартибга тушиб боради.

Биз фақатгина шу қўшиқни тингла, буни тинглама деб буйруқ бериб ўргатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайман.  Биз ҳар бир ёшда шунинг маданиятини шакллантиришимиз лозим. Шундагина кўзлаган мақсадга эришамиз.

Сабаби,  бизнинг ўйлаганларимиз ҳам олдинга қўйган мақсадларимиз ҳам бор албатта. 2-3 қўшиқни деб бир инсонни меҳнатига тегишли бўлган ижодий ишига бир тарафлама баҳо бериш,  инсонни хафагарчилик руҳига олиб келади албатта.

Шунинг учун илтимосим,  бизнинг тилагимиз бизни ҳам тингласа,  шундай кўрсатувларга чақирса ва ҳар бир таклифимизни инобатга олса яхши бўлар эди", - дейди Миратдин Абдуллаев.

DJ Миран, Даник, Дастан ва Тимурнинг қўшиқларига танқидий баҳо берилди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даги гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар