Нукусда 2016 йил давомида 121 ҳолатда ишбилармонлар ишига тўсқинлик ҳолати аниқланди

Нукус шаҳар прокуратураси томонидан 2016 йил давомида 121 ҳолатда ишбилармонлар ишига тўсқинлик ҳолати аниқланиб, 61 ишбилармонлик субектларининг ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Нукус шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Бисенова “Еркин Қарақалпақстан” газетасига хабар берди.

Икки ҳолатда назорат органлари томонидан низомсиз текширувларларнинг ўтказилганлиги, 61 ҳолатда ишбилармонларнинг ишига асоссиз аралашганлиги, 26 ҳолатда мамлакат органлари томонидан "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳақида"ги Қонун талабларигнинг бузилганлиги, бештасида 95,1 минг сўмлик ортиқча тўловлар ундирилиб, 25 ҳолатда ишбилармонлар манфаатларининг бузилиши бўйича қарорларнинг қабул этилганлиги аниқланди.
Соҳада ўтказилган назорат тадбирлари натижасида шаҳар ҳокими ва назорат органларининг қонунга қарши бўлган 25 ҳужжатларига қарата жараёнлар келтирилиб, қонун бузлиши, унинг келиб чиқиш сабабларива бунга имконият яратиб берган ҳолатларни мувофиқлаштириш бўйича таклиф киритилди ва 27 одамнинг маъмурий ва интизомий жавобгарчилик масаласи ечилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар