Амударёда уруш фахрийси имтиёзли сертификат асосида автомобиль сотиб олди

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан ўтказилаётган тадбирларда ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатишдек халқимизга хос олижаноб фазилатлар янада яққол намоён бўлмоқда.

Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани кати туманимизда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар топширилган эди.

Amunews.uz’нинг маълум қилишича, яқинда Амударё туманининг Қипчоқ овулида яшовчи Ўтамурод бобо Бозорбоев хонадонида қувончли воқеа содир бўлди. Отахон фарзандлари ва неваралари билан маслаҳатлашиб, давлатимиз томонидан берилган сертификатдан фойдаланган ҳолда ўзимизда ишлаб чиқарилган "Дамас” автомашинасини олишга қарор қилди. Махсус ҳисоб рақамига белгиланган пулларни тўлагач, бир неча кун ичида, навбат кутмасдан ушбу машинани олишга муваффақ бўлди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан уруш қатнашчиси Ўтамурод бобонинг хонадонида бўлиб, отахонни янги автомашина олгани билан самимий табриклади.

– Юртимиз тинч-осойишта бўлсин. Ёшу кексасини бирдай қадрлайдиган, фуқаролари саломатлиги, фарзандлари камолоти йўлида барча шароитларни яратиб бераётган давлатимиз раҳбарининг умрлари узоқ бўлсин, – дейди отахон қўлини дуога очиб.

Тўрткўлда уруш фахрийига «DAMAS» автомашинаси навбатсиз берилди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар