Нукусда ЁХБ ходимлари 2 нафар ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолди

2017 йил 17 апрелда соат 16:00 атрофида Нукус шахри 22-кичик туман 1А уй 56-хонада ёнғин содир булди. Ёнғинга электр токига ортиқча юкланиш тушиши сабаб бўлган.

ЁХБ бошлиғи ўринбосари  подполковник Махмуд Сейдуллаенинг хабар беришича, ҳодиса жойига Нукус шахри 1-ҲЁХК нинг 2 та экипажи етиб борди ва дарҳол ёнғинни бартараф этиш чораларини кўрди. Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг 4 ва 5 қавати тўлиқ тутин билан қопланган эди. Шу қаватдаги барча фуқаролар пастга тушган, лекин 5 қаватдаги 60-хонадонда 2 нафар ўсмирлар қолиб кетганлиги маълум бўлди. Сабаби хонадон соҳибаси уйни ташқаридан қулфлаб кетган ва натижада ўсмирлар уйни тутун қоплаганда ташқарига чиқаолмай қолган. Нукус шахри 1-ҲЁХК ходимлари Б.Қошқаров, О.Тоқимбетов ва С.Генжебаевларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2002 йил туғилган фуқаро М.Турсинмуратов ва 2014 йил туғилган Ш.Арепбаевларнинг ҳаёти сақлаб қолинди ҳамда содир бўлган ёнғин қисқа фурсатта бартараф этилди. ЁХБ ходимлари фидоийлиги билан “Берекет” МФЙ аҳолисининг мехрига ва олқишларига сабаб бўлди.

Ҳудуддаги фуқаролар номидан “Берекет” МФЙ раиси К.Тажимуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ А.Темирханов номига миннатдорчилик хатини йуллади ва Нукус шахри 1-ҲЁХК ходимлари Б.Қошқаров, О.Тоқимбетов, С.Генжебаев, К.Тажибеков, М.Атабаев ва С.Юсуповларга алоҳида рахматлар айтиб, хизмат фаолиятида муваффакиятлар тилади

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар