ТошПТИ Нукус филиали талабалари Шавкат Мирзиёевга ташаккурнома йўллашди

ТошПТИ Нукус филиали талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентига ташаккур хати йўллашди. 

Қуйида ана шу ташаккур хатини ўзгармаган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!

   Биз Нукусдаги ТошПМИ филиали талабалари Сизнинг «Олий таълим муассасалари тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорингиз билан танишиб чиқиб, ёшларга қаратилган эътибордан жуда ҳам ҳурсандмиз ва Сизга, мухтарам Президентимиз, барча талабалар номидан уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

   Бинобарин, олий таълим муассасаларида магистратурани замон талабларига мос йўналишларнинг ташкил этилиши, ахборот-ресурс марказлари фондини мунтазам янгилатиб борилиши, ёш педагог кадрлар ва битирувчи талабаларнинг малакасини ошириш учун чет эл етакчи олий таълим муассасалари билан шартномалар имзоланиши ҳамда жаҳон талабларига мос регионал лабораторияларнинг ташкил этилаётгани бизда ўқишга ва ўз устимизда янада кўпрок ишлашга бўлган иштиёқни кучайтиришга ундайди. 

    Шу йилнинг 21 январида Сиз, муҳтарам Шавкат Миромонович институтимиздаги бўлажак замонавий, жаҳон талабларига мос келадиган клиниканинг фундаментини бошлаб бердингиз. Ушбу клиниканинг очиб беришингизни биз, ёшлар, интизорлик билан кутаяпмиз. 
  Бундай шароитларда таълим-тарбия олган кадрлар албатта жахон миқиёсида бизнинг жонажон Юртимиз обрўсини юксакларга кўтаради ва халқимизнинг ишончини оқлайди. 
  Биз, Нукусдаги ТошПМИ филиали талабалари, миллий истиқлол ғояси ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат руҳида юртимизга сидқидилдан хизмат қилишни ўзимизга шараф деб биламиз!


Институтимиз 1503 талабалари номидан:
Асанова Динара                               Санетуллаев Руслан
Жабборов Асрорбек                        Бахтибоев Улуғбек
Букебаев Нурсултан                         Бекниязов Абдирахман
Кенгесбаева Малика                        Сапарбаева Гулшийрин
Азатов Ислам                                  Хаджиев Шарафаддин

tashakkur

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар