Беруний ва Амударёда тегишли ҳужжатларсиз ҳар хил минерал ўғитларни сотаётганлар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган яширин цехларни аниқлаш,  уларнинг ноқонуний фаолияти натижасида жамиятимизга етказилган моддий ва маънавий зарарларни бартараф қилиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан,  жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган тадбирларида белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 19 та тегирмончилик,  5 та ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш,  6 та қандолат сехлари ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Назорат тадбирлари давомида ҳар хил минерал ўғитларни ноқонуний равишда сотувга чиқарган кимсаларнинг ҳам фаолиятига чек қўйилмоқда.  Жумладан,  Беруний ОФЙ ҳудудида яшовчи Б. Юлдашев ўзининг уйи олдида алоҳида қурилган иморатда тегишли ҳужжатларсиз ҳар хил минерал ўғитларни сотаётганлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида 4 турдаги жами баҳоси 15 млн.  16 минг сўмлик 427 қоп карбамид минерал ўғитлари вақтинча олиб қўйилди.

Амударё туманида яшовчи А. Махмудов ҳам ўз уйи ёнида жойлашган алоҳида хонада ҳеч қандай ҳужжациз,  ноқонуний равишда жами баҳоси 14 млн.  426 минг сўмлик 394 қоп минерал ўғитларни сотиш мақсадида тайёрлаб қўйганлиги солиқ органлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида маълум бўлди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар