Қорақалпоғистонликлар ёш чегарачилар танловида 1-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси чегаралари хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёрлаш, шунингдек ёшлар онгида Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш мақсадида шу йили 19-21 апрель кунлари оралиғида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўтказилган Республика финал мусобақасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаларининг 14та жамоаси орасидан Қорақалпоғистон жамоаси совринли 1-ўринни эгаллади.

Қуйида ғолиб жамоани кутиб олиш маросимидан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар