Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг, Нукус темир йўл вокзалида қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт,капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Жумладан, Нукус шаҳри темир йўл вокзалини хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш ва маданиятли сервис хизмати турларини ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш вазифа қилиб берилганди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур топшириқ юзасидан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Нукус шаҳри темир йўл вокзалини хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш ва маданиятли сервис хизмати турларини ривожлантириш юзасидан хориж тажрибалари ўрганилиб, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар