Амударёда поябзаллар ишлаб чиқарилмоқда

Амударё туманидаги «БОЁВУЛ ПОЯБЗАЛИ» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилган поябзаллар аллақачон харидорларнинг ишончини оқлади.

ҚР ДСБ Ахборот хизмати  хабар беришича,  2010 йилда ташкил этилган ушбу корхона дастлаб икки нафар ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунда бу ерда ўндан ортиқ ходимлар фаолият юритмоқда.

Президентимизнинг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан корхона 2018 йил 1 январгача бир қанча солиқ тўловларидан озод этилиб, иқтисод қилинган 9 миллион сўмга яқин маблағларни сифатли хом ашёлар харид қилиш, корхона фаолиятини кенгайтириш, талабларга мос поябзалларни ишлаб чиқариб, аҳоли эҳтиёжини қондириш учун сарфланмоқда.

- Аҳолининг биз ишлаб чиқараётган поябзалларга бўлган талаби юқори - дейди корхона раҳбари М.Жалгасов. - Мисол учун ўтган йилда 170 миллион сўмлик маҳсулот сотувга чиқарилган бўлса, бу йилда 200 миллион сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар