Шавкат Мирзиёев ташрифидан 3 ой ўтиб, Қорақалпоғистонда экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда қандай ишлар амалга оширилди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт,капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни тубдан ривожлантириш бўйича янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилишини ва уни келажакда амалга оширилишини таъминлаш вазифа қилиб берилганди.

Мазкур топшириқ юзасидан, "Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021 йилларда экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни тубдан ривожлантириш бўйича умумий қиймати 2 156 млрд. сўм бўлган 212 та янги лойиҳаларни амалга ошириш ва 4 496 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Ушбу дастур доирасида 2017 йилда умумий қиймати 207 млрд. сўм бўлган 110 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди ҳамда лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари тасдиқланди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қурилиш материаллари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ошириш режалаштирилди.

Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида республикада цемент, сўндирилган охак, газобетон, вермикулит, лак-бўёқ каби янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши режалаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикасида фойдаланилмаётган 40 та норуда қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш ва ушбу конлар асосида янги корхоналар ташкил этиш белгиланди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш “Ўзқурилишматериаллари” АЖ томонидан қатъий назоратга олинди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар